Туркия Конституциявий суди Zaman газетаси журналистлари Шахин Алпай ва Маҳмуд Алтанни қамоқдан озод этиш ҳақида қарор қабул қилиб, ўз ваколатларидан чиқиб кетди. Бу ҳақда республика бош вазири ўринбосари Бакир Бўздоғ жума куни маълум қилган.

"Конституциявий суд апелляция суди эмас. Конституциявий суд ўзига белгилаб берилган ваколатлардан чиқиб кетди", - дея Бўздоғнинг сўзларини келтиради NTV телеканали.

Туркия Конституциявий суди пайшанба куни Алпай ва Алтанни озод этиш ҳақида қарор чиқарди, улар 2016 йилги ҳодисаларда қатнашганликда айбланиб ҳибсга олинган. Суд журналистлар мурожаатини кўриб чиқди ва бузилган ҳуқуқлар билан боғлиқ ҳолат туфайли уларни озод этиш ҳақида қарор қабул қилди.