Туркия қуролли кучлари 2017 йилда 7016 террорчи, жумладан Курдистон ишчи партиясининг 3239 ва ИШИДнинг 3777 жангарисини бартараф этган. Бу ҳақда Туркия қуролли кучлари бош штаби маълум қилди.

Туркияда мавжуд бўлган “Параллел давлат” (FETÖ) террорчилик оқимига қарши кураш доирасида Туркия қуролли кучларидан 9236 ҳарбий бўшатилган, улардан 5399 нафари ҳибсга олинган. 

Шунингдек, Туркия қуролли кучлари ўтган йили террорчиларнинг 1958 та объекти, жумладан қурол омборлари ва панагоҳларини йўқ қилган ва 439191 нафар чегара бузувчини ушлаган.