Украинада дипломатик хизматга қабул қилинувчи фуқароларни руҳшунос кўригидан ўтказилиши мажбурий қилиб қўйилди. Мамлакат вазирлар маҳкамаси бу ҳақдаги тегишли қарорни қабул қилган, деб хабар бермоқда «Украинские новости».

Таъкидланишича, ҳужжат Украина ТИВ томонидан «дипломатик хизмат органларига ишга қабул қилишда руҳий ҳолатни аниқлаштиришни тартибга солиш учун ишлаб чиқилган бўлиб, бу дипхизмат ходимлари кучли руҳий-эмоционал юкламага дуч келишлари туфайли рўй берди».

Шунингдек махсус изоҳда айтилишича, «Дипломатик хизмат тўғрисида»ги қонунга кўра, дипломатларни узоқ муддатли иш сафарига уларнинг соғлиғи бунга мос келсагина юбориш мумкин.