Ўзбекистон 2017 йилда 2,4 миллиард доллар миқдоридаги асосий капиталга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштирди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.

Хорижий инвестицияларни ўзлаштириш кўрсаткичлари 2016 йилдагига таққослаганда 1,4 баравар ўсган. Унинг улуши 2017 йилда мамлакатда киритилган сармояларнинг умумий ҳажмидан 20,4 фоизлик улушни ташкил қилган (15,3 фоиздан).

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси йирик қурилишлар ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ўзлаштирган инвестициялар ҳажми 1 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилган. Бу 2016 йилдагига нисбатан 84,8 фоиз демакдир.

Маълумот учун, Ўзбекистон 2017 йилда 4,505 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий сармояларни ўзлаштиришни режалаштирганди.