Зимбабве – дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларидан бири, яқин вақтгача миллиардерлар орасида бирорта заимбабвелик бўлмаган. Бироқ Forbes версиясига кўра, Африканинг энг бадавлат кишиларининг янги рейтингига телекоммуникация магнати Страйв Масиива киритилган, унинг молиявий ҳолати 1,7 миллиард долларга баҳоланган. 

57 ёшли Масиива — мобил телефонлар савдоси билан шуғулланувчи Econet Wireless компаниясининг бош ижрочи директори ва асосий акциядори. Шунингдек компания молия, суғурта, электрон коммерция, қайта тикланувчи энергия манбалари, таълим ва бошқа соҳаларга ҳам инвестиция киритади. 

Масииванинг бошқа активлари орасида - Liquid Telecom акцияларининг назорат пакети, Бурунди ва Лесотодаги мобил телефонлар тармоқларидаги улуши ҳам бор. Шунингдек у Африкадаги молиявий техник ва дистрибьюторлик фирмаларига ҳам сармоя йўналтиради. У турмуш ўртоғи Цици билан "Олий ҳаёт" фондига асос солган бўлиб, у Зимбабве, Жанубий Африка, Бурунди ва Лесотодаги ота-онасиз қолган болаларни қўллаб-қувватлайди.

Сўнгги йилда Econet Wireless акциялари тахминан беш карра ошди - бир акция нархи 18 доллардан 90 долларга ўсгани кузатилди.