Ўтган 2017 йил тиббий ва биотехнологик стартаплар учун жуда омадли келди. Команиялар етарлича  молиялаштирилди ва уларнинг аксарияти 1 миллиард доллар кўрсаткичга эриша олди. Business Insdider 2018 йилда соҳа ривожини белгилаб берувчи энг йирик 15 стартап ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.

 

15. Flatiron Health — 1,2 миллиард доллар

Фото: Saskia Uppenkamp

Flatiron Health онкологик беморларнинг клиник маълумотларини йиғиш билан шуғулланади — масалан, уларнинг қандай дори воситаларини қабул қилгани ва қандай реакциялар кузатилгани. Бу маълумотлар клиник тадқиқотларни тўлдириб, турли препаратларнинг беморларга таъсирини кузатиш имконини беради.

 

14. Clover Health — 1,2 миллиард доллар

Фото: Clover Health

Венчур капитал билан қўллаб-қувватланувчи компания тиббий суғурталар сотуви билан шуғулланади. Clover Health баъзи юқори технологик суғуртачилар сингари йиғилган маълумотларни беморлар аҳволини яхшилаш йўлида  фойдаланмоқчи. Бироқ айни дамда компания молиявий мақсадларга етиша олмаганлик сабаб оғир дамларни бошидан кечирмоқда.

 

13. Auris Surgical Robotics — 1,28 миллиард доллар

Фото: Reuters

Жарроҳлик робототехника ишлаб чиқарувчиси даволашнинг энг кам инвазив усулларини ишлаб чиқади, уларнинг усули фақатгина касаллик зарар етказган ҳужайраларга йўналтирилган бўлиб, шу йўл билан касаллик ривожланишининг олди олинади. Бугунги кунда асосий мақсад ўпка саратони ҳисобланади.

 

12. Ginkgo Bioworks — 1,3 миллиард доллар

Фото: Ginkgo Bioworks

Мазкур стартап бактериялар ҳамма нарса - парфюмдан то дори-дармонгача ишлаб чиқариши мумкинлигига қатъий ишонади. Компания микроорганизмларни модификациялайди ва уларни шерикларига фойдаланиш учун тақдим этади.

Сентябрь ойида Ginkgo стартапи Bayer билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги ривожига ёрдам берувчи микроблар ишлаб чиқарувчи 100 миллион долларли корхонани ишга туширди.

 

11. Indigo Agriculture — 1,4 миллиард доллар

Фото: Courtesy Indigo Agriculture

Компания ўсимликларнинг яшовчанлигини ошириш учун уларнинг микробиомаларидан фойдаланади. Бунинг учун уруғлар зараркунандалар, қурғоқчиликка қарши курашишда ёрдам берувчи муайян микроблар билан қопланади.

 

10. Proteus Digital Health — 1,5 миллиард доллар

Фото: Courtesy Proteus Digital Health

Proteus Digital Health — "рақамли терапия" пионери: компания микросхемали таблеткалар ишлаб чиқаради, бу микросхемалар бемор ўз дозасини қабул қилгани ҳақида хабар беради. Капсула организмга тушиб, иловага сигнал йўллайди. Ноябрда компаниянинг илк тижорий препарати - шизофренияга қарши дори воситаси тасдиқланган.

 

9. 23andMe — 1,75 миллиард доллар

Фото: Getty Images 

Генетик тестлари билан машҳур 2006 йилда асос солинган 23andMe стартапи инсонга унинг соғлиғи ва ҳатто унда неандерталь генлари қанча эканлиги ҳақида маълумот бера олади. Бугунги кунда компания миллионлаб мижозларга эга, фармацевтик компаниялар билан шериклик шартномалари эса унга янги дори воситаларининг яратилишида иштирок этиш имконини беради.

 

8. Zocdoc — 1,8 миллиард доллар

Фото: Courtesy of Zocdoc

Стартап беморларга АҚШнинг бутун ҳудуди бўйлаб шифокор қабулига ёзилишга ёрдам беради. Гап биринчи ёрдам билан бир қаторда ихтисослаштирилган хизматлар, масалан стоматологлар ва оптометристлар ёрдами ҳақида ҳам кетмоқда. Шифокорлар қидируви турли параметрларга кўра амалга оширилади.

 

7. Human Longevity — 1,9 миллиард доллар

Фото: Getty Images

Геномика пионерларидан бири Ж.Крейг Вентер томонидан асос солинган компания жисмоний ҳолатни кенг кўламда таҳлил қилади ва мижоз саломатлиги ҳақида ҳар томонлама маълумот беради. Унинг нархи 25 минг долларни ташкил қилади. Олинган маълумотлар шифокорларга касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва бемор ҳаётини узайтириш имконини беради.

 

6. Grail — 2,4 миллиард доллар

Фото: Business Insider

Grail саратон диагностикасига ёндашувни ўзгартиришни режалаштирмоқда, бунинг учун қон таҳлили усули қўлланади. Технология организм бўйлаб ҳаракатланувчи саратон ДНКсининг митти фрагментларини идентификациялаши керак. Ғоя суюқ биопсия концепциясини ёдга солади.

Май ойида Grail Ҳонконгнинг саратонни эрта босқичда аниқлашга ихтисослашган Cirina компаниясини қўлга киритди. 2016 йилда асос солинганидан кейин стартап Жефф Безос ва Билл Гейтс каби миллиардерлар, шунингдек энг йирик тиббий ва фрамацевтик компаниялар томонидан молиявий ёрдам олишга муваффақ бўлди.

 

5. Oscar Health — 2,7 миллиард доллар

Фото: Oscar

Oscar Health — 2012 йилда асос солинган стартап бўлиб, у тиббий суғурталашга ихтисослашган. Компаниянинг мақсади — технологиялар интеграцияси ёрдамида суғуртани истеъмолчи учун қулай қилиш. 2017 йилда компания барча даволовчи шифокорлар мавжуд ягона платформада ўз мижозлари ҳақидаги маълумотларни жойлаштирди.

 

4. Intarcia Therapeutics — 4,1 миллиард доллар

Фото: CNBC

Intarcia Therapeutics иккинчи турдаги диабет ва ОИВ каби касалликларни даволашга мўлжалланган ўрнатилувчи қурилмаларни ишлаб чиқаради. Компания Гейтслар фонди томонидан молиялаштирилади ва ўз ишланмаларининг кенг тарғиб қилинишига умид қилмоқда. Афсуски, ҳозирча стартап FDA'ни ўз имплантантининг диабетни даволашдаги самарасига ишонтира олмади.

 

3. Moderna Therapeutics — 4,7 миллиард доллар

Фото: CNBC

Moderna Therapeutics мақсади — матрик РНК қўллашга асосланган даволаш усулларини ишлаб чиқиш. Ғояга кўра, РНК организмга ўрнатилади, шундан сўнг унинг асосида ҳужайраларнинг ўзи оқсил-дориларни қуради. Бугунги кунда компания персоналлашган саратонга қарши вакциналарни синовдан ўтказмоқда.

 

2. Outcome Health — 5,5 миллиард доллар

Фото: Outcome Health

2017 йилда соғлиқни сақлаш соҳасида пайдо бўлган барча стартаплардан буниси энг муваффақиятли чиқди. Чикагода жойлашган компания шифокорлар офислари ва кутиш заллари учун тиббий мавзулардаги видеороликларни тақдим этади. Видеода фармацевтика компанияларининг рекламалари монтаж қилинган. Компания вакилларининг ишонтириб айтишларича, стартапнинг келажаги ёруғ, бироқ ҳаммаси ҳам у қадар рисоладагидек эмас. Октябрда Outcome Health реклама берувчиларни алдаётганликда айбланди - натижада сармоячилар компанияни фирибгарлик учун судга беришди.

 

1. Samumed — 12 миллиард доллар

Фото: Business Insider

Сан-Диегода жойлашган ушбу компания 2017 йилда ўз соҳасидаги энг қиммат компания деб топилди, бироқ у соҳадаги энг танилмаган компаниялардан бири ҳисобланади. Унинг диққат марказида - илдиз ҳужайралари билан ишлаш. Компания ходимлари уларни бошқаришни ўрганишмоқчи, шунда сочларнинг тўкилиши, шунингдек суяклар, тери ва бўғимлар касалликларининг олдини олишга муваффақ бўлинар эди.