АҚШ Қуролли Кучлари денгизда жойлашадиган ядровий жанговар заряднинг иккита янги турини яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг янги ядровий доктринасида баён қилинган, унинг очиқланган версияси жума куни маълум бўлди.

Ҳужжат изоҳида айтилишича, гап сув ости кемалари баллистик ракеталари учун кичик қувватли ядровий жанговар каллакни ишлаб чиқариш режалари ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, денгизда жойлашадиган қанотли ядровий ракета назарда тутиляпти. «АҚШ тез орада сув ости кемалари баллистик ракеталарининг мавжуд бўлган жанговар каллаклари оз миқдорини модификация қилади, бу кичик қувватли вариантга эга бўлиш учун керак. Узоқ муддатли истиқболда эса денгизда жойлашадиган қанотли замонавий ядро ракетасини яратади», - дейилади ҳужжатда, унинг матнини Huffington Post интернет-нашри эълон қилди.

Пентагон стратеглари нуқтаи назаридан, қанотли бундай янги ракета АҚШга “минтақада ностратегик (ядровий) мавжудликни” таъминлаш имконини беради. У Россия-Американинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномаси қоидаларини бузмайди, дея маълум қилишмоқда доктрина яратувчилари. Шу билан бир вақтда, уларга кўра, бу ракета АҚШнинг Москва юқоридаги шартномани бузаётгани бўйича айблови фонида жавобига айланади. «Россия шартномага риоя қилишга қайтса, ностратегик ядро арсеналини қисқартирса ва ўзининг беқарорлаштирувчи бошқа хатти-ҳаракатларини тўғриласа, АҚШ денгизда жойлашадиган янги қанотли ядро ракетасини яратиш режасини қайта кўриб чиқиши мумкин», - дейилади доктринада.

АҚШ президенти Дональд Трамп унинг тайёрланиш тартиби ҳақида ўтган йилнинг 27 январида тегишли буйруқ берган. Ушбу ҳужжатнинг махфий варианти 64 бетдан иборат. Тахминларга кўра, доктрина расмий равишда январь ойи охири ёки февраль ойи бошида эълон қилинади.