Ҳиндистоннинг ғарбий соҳиллари яқинида бортида 7 киши бўлган вертолёт фалокатга учради. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари маълумотларига кўра, воқеа 13 январь эрталаб юз берган. Вертолётда икки учувчидан ташқари, Ҳиндистоннинг нефть-газ бўйича комиссиясининг 5 ходими бўлган. Улар Арабистон денгизидаги нефть вишкаларидан бирига йўналаётган бўлганлар.  

Қутқарувчилар вертолёт қолдиқларини Мумбайдан 50 км.ча узоқликда денгизда аниқлашган.

4 киши ҳалок бўлган, 3 киши бедарак йўқолган. Воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.