АҚШнинг Калифорния штатида кўчки ва довуллар туфайли ҳалок бўлганлар сони 18 кишига етди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Шунингдек, хабарларга қараганда, довул туфайли 60 та уй бутунлай вайрон бўлган, 400 дан ортиқ бинога зарар етган.

Таъкидланишича, округ ҳудудида кучли ёмғирлар ўрмон ёнғинларидан бир неча ҳафта ўтиб кузатилди.

Ўт ўчирувчилар тоғ ёнбағридаги дарахтларни кесиб ташлашган, улар эса кўчкилар юз беришига халақит қилиши мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Калифорния тарихидаги энг йирик ёнғиннинг тарқалиши тўхтатилгани хабар берилганди.