Ўзбекистон Республикаси президенти «Республикада ипакчилик саноатини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Давлат раҳбари ипак хомашёси, ипак пахтаси, ипак мато ва ундан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 5 та инвестиция лойиҳасини маъқуллади. Уларнинг умумий қиймати 26 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.

Ушбу лойиҳалар доирасида 2018-2021 йилларда ипак хомашёси ишлаб чиқаришни 672 минг тоннага, ипак пахтасини 243 минг тоннага, ипак матоларни эса 2 533,6 минг погон метрга ошириш режалаштирмоқда.

5 та лойиҳа тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар бериш йўли билан ҳам молиялаштирилади.

Ипак саноатидаги инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ишлаб чиқариш фаолияти учун  давлат мулкини «ноль» сотиб олиш қиймати бўйича олиш борасида мурожаат билан чиқишлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳамда Давлат рақобат қўмитаси томонидан устувор жиҳатда кўриб чиқилади. Ижобий қарор учун инвестиция лойиҳасининг қиймати 5 млн АҚШ долларини ташкил этиши ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг илтимосномаси талаб этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари, Ергеодезкадастр давлат қўмитаси ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бир ой муддат ичида кейинчалик «Агропилла» МЧЖга топшириш учун жойларда тутзорлар инвентаризациясини ўтказади. «Агропилла» МЧЖ плантацияларни ипакни қайта ишловчи ва ипак қурти уруғини олиш билан шуғулланувчи ташкилотларга фойдаланиш учун бепул топширади.

Бундан ташқари, ушбу компания кўчатлар ва ипак қурти уруғини тайёрлаш бўйича хўжалик ташкил этиш учун ҳар бир ҳудудда 30 гектардан суғориладиган ер ажратади.

2023 йил 1 январгача «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси аъзолари қуйидагилардан озод этилди: 

а) белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, техника, хом-ашё ва материаллар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирилиши учун йиғимлардан ташқари);

б) тутзорлар томонидан эгаллаган майдонларда ер солиғини тўлашдан (имтиёз умумбелгиланган солиқ тўловчиларига татбиқ этилади);

в) ягона ер солиғини тўлашдан (имтиёз соддалаштирилган солиққа тортиш тартибида қўлланилади).

2018/2019-ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган олий ўқув юртларида ипакчилик бўйича махсус сиртқи бўлимлар очилади. Олий ўқув юртларига қабул қилиш учун квоталарни белгилашда саноатнинг юқори малакали мутахассисларга бўлган реал эҳтиёжи ҳисобга олинади.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, миллий аҳамиятга эга бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилади, уларнинг раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш учун ариза топширишлари мумкин.

Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг фермерлик хўжаликларида ипакчилик соҳасига тегишли бўлган мавсумий ишлар иш йили учун пенсия белгилаш мақсадида стажда ҳисобга олинишига оид таклифи маъқулланди.