АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон мамлакат президенти Дональд Трампнинг можароли сўзларини қоралаб чиқди. Трамп қонун чиқарувчилар билан учрашув давомида баъзи мамлакатлардан Қўшма Штатларга келаётган мигрантларни «қўланса жойдан» чиқиб келганлар, деб атаган.

Клинтоннинг фикрига кўра, бундай баёнотлар ирқчиликдир. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида ёзди.

Ҳиллари Клинтоннинг эслатишича, президентнинг сўзлари, жумладан Ҳаитига тегишли бўлган жойлари бу мамлакатда даҳшатли зилзила содир бўлган кунда айтилган. «Саккиз йил аввал рўй берган бу даҳшатли зилзила кунида Ҳаити халқи билан бирдам бўлишимиз ва Америка қўшниларига ёрдам кўрсатишга содиқлигини билдиришимиз керак эди. Бунинг ўрнига Трампнинг ирқчилик кайфиятидаги, ҳақоратли сўзларига тўқнаш келдик, улар унинг ўзи каби ташқи қиёфага эга бўлмаган барчага қарши қаратилганди», - дея ёзди Клинтон.

Дональд Трампнинг сўзлари ирқчилик кайфиятида бўлганини БМТ девонида ҳам маълум қилишган. «Менинг хаёлимга ирқчилик сўзидан бошқаси келмаяпти. АҚШ ўзига ёқмайдиган алоҳида давлатлар ва бутунбошли қитъаларни, қора танли шахсларни қўланса, деб аташига йўл қўйиб бўлмайди», - деган БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси вакили Руперт Колвилл.

«Нега бизнинг мамлакатда ўзининг қўланса давлатларидан чиқиб келаётган бу одамлар бор?» - деган Трамп қонун чиқарувчилар билан учрашув давомида. Тахминларга кўра, у Африка мамлакатлари ҳамда Ҳаитидан бўлган мигрантларни назарда тутган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Норвегия каби давлатлардан одамларни жалб қилиши керак.

Трампнинг ўзи АҚШ иммиграция сиёсатини танқид қилиши вақтида баъзи давлатлардан келувчи муҳожирлар ҳақида қўпол сўзлар айтмаганини таъкидлади. “Мен иммиграция ислоҳотига бағишланган учрашувда қўллаган тил кескин бўлган. Бироқ бу мен қўллаган тил эмас”, - деб айтган Трамп.