“Лукойл” президенти ва энг йирик акциядори Вагит Алекперовнинг бойлиги 12 январда 900 млн долларга кўпайди. Бундан Forbes ҳисоб-китоблари гувоҳлик бермоқда. Компаниянинг яна бир эгаси Леонид Федуннинг активлари эса 350 млн долларга кўпайган.

Бунга нефть компанияси акцияларининг кескин ошиши сабаб бўлди: 12 январда компания акциялари тарихий максимумгача қимматлашди. 12 январда Москва биржасидаги савдолар давомида компания акцияларининг бир донаси нархи 3942 рублга етди, ваҳоланки савдолар бошланиши вақтида бир дона акция 3677 рубль турган. Москва вақти билан соат 16:20да акция нархи 3910 рубль бўлган. Шу тариқа акциялар 6,03 фоизга қимматлашган.

Компания акцияларининг бундай кескин қимматлашиши компания директорлар кенгашининг 12 январдаги йиғилишидан кейин юз берди. Йиғилишда компаниянинг 2017 йилги фаолиятининг дастлабки натижалари келтириб ўтилди. Йиғилишда директорлар кенгаши компания балансида бўлган ғазначилик акцияларининг асосий қисмини тўлаш ва акцияларни ортга сотиб олиш дастурини маъқуллаган. 

Айни вақтда компания Forbes талқини бўйича Россиянинг энг йирик компаниялари рўйхатида 1-ўринни эгалламоқда.