АҚШ президенти Дональд Трампнинг бир гуруҳ тарафдорлари 13 январда Лондон мэри Содиқ Хоннинг чиқишига тўсқинлик қилишди. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар бермоқда.  

Мэр нутқ сўзлаётган залга Трамп тарафдорлари ёпирилиб кириб, Трамп ҳимоясига ва Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишини қўллаб-қувватловчи шиорлар ҳайрия бошлашган. Шунингдек, Хонни ҳибсга олишга чақириқлар янграган. Акция иштирокчилари ҳибсга олинганлар. 

Трамп тарафдорларининг норозилик билдиришига Хоннинг АҚШ президентининг Лондондаги элчихона очилишига келмаслик қарорига муносабати сабаб бўлган.  

Хон Трампнинг Лондонга келмаслик қарорини маъқуллашини айтган. “Унинг кейинги ойга режалаштирилган ташрифи шубҳасиз оммавий норозиликларга олиб келади”, деб айтган Лондон мэри.