Франция элчиси 2018 йилнинг 13 январь куни ТИВда Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев Франция Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен Бийет де Вильмор билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берган.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш доирасида Афғонистондаги вазият ва Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.