“Ливерпуль” клубининг ҳимоячиси Виржил ван Дейк янги клубида фамилияси остида эмас, балки исми билан иштирок этишга қарор қилди. Бу ҳақда Daily Mirror хабар бермоқда. Бунга эса 26 ёшли голланднинг отаси билан муносабатлари яхши эмаслиги сабабдир.  

Таъкидланишича, футболчининг отаси унинг онасини 3 фарзанди билан ташлаб кетган ва фарзандларини вояга етказишда иштирок этмаган. Шу сабабли ван Дейк отасининг фамилияси унинг футболкасида бўлишга нолойиқ деган қарорга келган.

Футболчи “Ливерпуль”га яқинда “Саутҳемптон”дан ўтган. У тарихдаги энг қимматбаҳо ҳимоячига айланди. Ливерпулликлар у учун 75 млн фунт стерлинг (84,5 млн евро) тўлашган.