Хитойлик муҳандислар iPhone X’га Home (Уйга) тугмасини ўрнатишга имкон берувчи гаджет яратишди. Бу ҳақда 9to5Mac портали хабар берди

Гаджет CES 2018 кўргазмасида тақдим қилинган ва таъкидланишича, у кўргазмада намойиш қилинган қурилмалардан энг антиқаси ва шу билан бирга, энг фойдаси ками бўлган.

Гаджет смартфонга Lightning порти орқали уланади ва фойдаланувчилар учун таниш бўлган тугмадан фойдаланиш имконини беради. Бундан ташқари, қурилмада iPhone X’га қулоқчинларни улаш учун 3,5 мм.ли разъём бор.

iPhone X 2017 йил 3 ноябрда сотувга чиққан. Apple ушбу смартфонни яратишда Home тугмасидан воз кечган.