Мексиканинг Тамаулипас штатида Diario de Nuevo Laredo нашри журналисти Карлос Домингес ўлдириб кетилди. Бу ҳақда The Washington Post хабар тарқатди.

Қотиллик содир этилганида Домингес ўз машинасида қизи билан бирга бўлган. Кейинги вақтларда ушбу журналист нашрдаги колонкасида сиёсий мақолалар эълон қилганди.

Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, айни вақтда ушбу қотиллик Домингеснинг касби билан алоқадорлиги текширилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, унга ўлими олдидан таҳдид қилинмаган.

Бундан аввалроқ Мехикода El Universal нашри журналисти Хосе Херардо Мартинес ўлдириб кетилгани хабар қилинганди.

2017 йилда Мексикада 12 журналист ҳалок бўлган. Мексикадаги журналистлар жамияти маълумотларига кўра, 2000 йилдан буён 120 нафардан ортиқ журналист ўлдирилган, 20 нафардан ортиқ журналист бедарак йўқолган, ОАВ биноларига ҳужум қилиниши бўйича 50дан ортиқ ҳолат қайд этилган.