Чехия пойтахти Прагада енгил атлетика бўйича ўтган мусобақада спортчи улоқтирган ядро ҳакамга тегиб, унинг ҳалок бўлишига олиб келди. Бу ҳақда “Блеск” нашри маълум қилди. 

Воқеа 13 январда енгил атлетика мажмуасининг спорт залларидан бирида юз берган. Ёш спортчилардан бири ядро йўналишини тўғри чамалай олмай, уни улоқтирганда, 6 кг.лик снаряд спортчидан бир неча метр нарида турган ҳакамнинг кўкрагига теккан.

“Бу бахтсиз ҳодиса бўлди”, деб айтган Праганинг енгил атлетика клуби вакили Мартин Свобода. Залда бўлган шифокорларнинг ҳакамга кўрсатган тиббий ёрдами бесамар кетган. Зарбадан кўкрак қафаси эзилган ҳакам ўзига келмай ҳаётдан кўз юмган.