Перунинг Тинч океани ювиб қирғоқлари ҳудудида кучли зилзила рўй берди. АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотига кўра 7,3 магнитудали ер силкиниши кузатилган.

Қайд этилишича, дастлабки ер силкиниши тун маҳали қайд этилган. Унинг эпицентри Акари шаҳарчасидан 31 километр жануби-ғарбда, Яука шаҳарчасидан 19 километр масофада жойлашган. Чилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда.

Айни вақтда табиий офат талофатлари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Ҳудудда цунами таҳдиди пайдо бўлган. Цунами вақтида қуруқликдаги сув баландлиги 1 метргача кўтарилиши мумкин.