Швеция ҳукумати якшанба куни аҳолини эҳтимолий "таъсир кампаниялари"дан психологик ҳимоялашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалда қўллаш учун янги идора ташкил қилиши ҳақида маълум қилди. 

"Психологик ҳимоя аҳолининг тинч замонда ўзини ҳимоялаши ва уруш вақтида қаршилик қилишига ёрдам беришга йўналтирилган. Психологик ҳимоя шунингдек таъсир кампаниясини аниқлаш, таҳлил қилиш ва реакция билдиришга ҳам қаратилган", - дейилади хабарда. Идора қандай номланиши ва унинг кимга қарашли бўлиши ҳақида маъум қилинмаган. 

Янги идора тақдимоти муносабати билан Швеция ҳукумати сентябрдаги парламент сайловларида эҳтимолий "таъсир кампаниялари"дан ҳимояланишга доир чора-тадбирлар билан ҳам бўлишди. 

"Тўққизинчи сентябрь куни швед халқи сайловларга чиқади. Сўнгги йиллар бошқа мамлакатлардаги сайловларга таъсир кўрсатишга уриниш ҳолатлари кузатилди. Швециядаги бўлғуси сайловларда камчиликлар бўлиши ҳақида ҳеч қандай гап йўқ, бироқ уларнинг ҳимояланган бўлишига ҳам тўлиқ кафолат йўқ", - дейилади матбуот хабарида.

Хусусан, марказий сайлов комиссияси ва вазирлар маҳкамаси фаолиятида хавфсизлик чораларини кучайтириш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, Швеция ҳукумати шу мавзуда суҳбатлашиш учун маҳаллий ОАВ ва йирик ижтимоий платформалар вакилларини таклиф қилган. Барча парламент партиялари таъсир кампаниялари хавфидан огоҳлантирилган.