Анқара Сурия билан чегарадош Хатай вилоятига ҳарбий техника, жумладан танклар жўнатди. Бу ҳақда Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлиги хабар бермоқда

Туркия қуролли кучларидаги манбанинг маълум қилишича, танклар чегара қисмларини кучайтириш учун юборилган. Ахборот агентлиги ходимлари юк машиналарига ортилган танкларни суратга олишган. 

13 январда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған турк армияси бир ҳафта ичида суриялик курдлар мудофаа кучлари (YPG) томондан назорат қилинувчи, Суриянинг шимолидаги Манжиб ва Африн шаҳарларида операция бошлаши мумкинлигини айтганди. Эрдўғаннинг айтишича, АҚШ Сурияга YPG учун қурол ортилган 4,9 мингта юк машинаси ва 2 мингта самолёт жўнатган.