Акорда хабарида айтилишича, Шавкат Мирзиёев қўшни давлат президентини туғилган куни билан табриклаган, унга соғлик, фаровонлик ва олий давлат лавозимида муваффақиятлар тилаган.

Президентлар суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишган ва кун тартибидаги долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашишган.

Шунингдек, бўлажак учрашувлар жадвали ҳам кўриб чиқилган.