Декабрда Иокогамада 5G тармоқлари муваффақиятли синовдан ўтказилгани маълум қилинган. Ўшанда маълумотларни ҳаракатланаётган машинадаги терминалга узатиш тезлиги 2 Гбит/сонияни ташкил қилган. Бундай тармоқ WiFi ўрнини босиши ва келажак шаҳарларининг барча эҳтиёжларини таъминлаши мумкин. Бундан ташқари, 5G жавоб беришга камроқ вақт билан бир вақтда кўпроқ уланишларга хизмат кўрсата олади.  

5G’дан тижорий мақсадда фойдаланиш 2020 йилда бошланиши керак. Токио агломерациясида хизматлар Олимпиада арафасида тақдим қилинади, кейин эса секин-аста янги стандарт билан бутун мамлакат қамраб олинади. 

NTT янги тармоқларнинг нафақат юқори тезлигидан фойдаланмоқчи. Reuters ахборот агентлигининг ёзишича, 5G бир вақтда “миллион ва миллиардлаб” симсиз сенсорларга хизмат кўрсата олади. Шу сабабли ушбу технология ҳайдовчисиз автомобиллар, саноатда автоматлашув ва ақлли уйларни кенг татбиқ қилиш учун замин яратади.