Сайт ҳақида

«Kun.uz» — Ўзбекистондаги илк ва энг фаол онлайн нашрлардан бири. Нашр ўз олдига Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлаётган энг муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор, аниқ ва холис ахборот беришни мақсад қилиб қўйган. Google Analytics маълумотларига кўра, унга ҳар кун 300 минг нафар киши ташриф буюради.

Сайтдан фойдаланиш мутлақо бепул бўлиб, фақатгина интернет траффигингиз сарфланади. Сайтнинг енгил ва тез ишлайдиган мобил версияси — m.kun.uz

FacebookTwitterInstagramOdnoklassniki ижтимоий тармоқларида саҳифаларимиз, Telegram мессенжерида эса @KunUzOfficial номли каналимиз ишламоқда.

Android ва iOS қурилмалар учун мўлжалланган мобил дастурларимиз ҳам мавжуд. Уларни Google Play ва App Store дан юклаб олишингиз мумкин.

Лойиҳа 2012-йилнинг январида фаолиятини бошлаган. ОАВ сифатида 0987 рақами билан давлат рўйхатидан ўтган. Лойиҳа муассиси «WEB EXPERT» МЧЖ ҳисобланади.

Сайт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб борувчи давлат ва жамоат ташкилотлари билан қонунда белгиланган тартибда ҳамкорлик ўрнатган ҳолда иш олиб боради.

KUN.UZ сайти материалларидан фойдаланиш шартлари

KUN.UZ сайти таҳририяти мавжуд қонунчиликка кўра сайтда чоп этилган, қоидалар асосида кўчириб босилган маълумотлар асослилиги учун (манбаси кўрсатиб ёзилганлиги эвазига) жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

Сайтда чоп этилган мақола юзасидан, унинг муаллифи ва сайт таҳририятининг фикри бошқа бўлиши мумкин.

Шунингдек, сайт таҳририяти ўқувчиларининг юборган хатлари, фикрларига ҳар бирига алоҳида жавоб ёзиш мажбуриятини олмайди.

Сайт материалларидан бошқа сайтларнинг ёки ОАВнинг фойдаланиши шартлари:

Сайт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, минтақа ва чет элларда фаолият юритаётган интернет сайтлари, нашрлар билан ўзаро маълумот, мақолалар алмашишни йўлга қўяди.

Сайтдан олинган маълумотлардан фақат таҳририятдан ёзма равишда рухсат олингандагина фойдаланиш талаб этилади.

Олинган материаллардан фойдаланишда, сайт номини (муаллифини) берилаётган материалнинг биринчи ёки учинчи қаторигача бўлган ҳудудда тақдим этиш сўралади.

Масалан, «Бу ҳақда KUN.UZ сайти хабар берди»

Бу ўринда нашр номи — «KUN.UZ» сўзига ҳавола қўйилиб, бу ҳавола http://kun.uz/ саҳифасига йўналтирилган бўлиши, қолаверса, «хабар беради» сўз бирикмасига ҳавола қўйилиб, бу ҳавола «KUN.UZ» сайтидан олинган хабарга йўналтирилган бўлиши сўралади.

Соҳадаги бошқа нашрлар билан ҳамкорликда ишлашдан доим мамнун бўламиз.

Мурожат учун:

тел. +998 71 288 34 02 (Қўнғироқлар 09:00 дан 18:00 гача қабул қилинади)

почта: info@kun.uz

Реклама бўлими:

тел. +998 90 911 99 93 (Қўнғироқлар 09:00 дан 18:00 гача қабул қилинади)

почта: reklama@kun.uz