«KUN.UZ» - Ўзбекистондаги энг фаол онлайн нашрлардан бири. Сайт ўз олдига Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор, аниқ ва холис ахборот беришни мақсад қилиб қўйган.

Google Analytics маълумотларига кўра, сайтга ҳар куни 350 минг киши ташриф буюради.

Сайтдан фойдаланиш мутлақо бепул бўлиб, фақатгина интернет траффик сарфланади. Сайтнинг енгил ва тез ишлайдиган мобил версияси - m.kun.uz

Facebook, Twitter, Instagram, Odnoklassniki ижтимоий тармоқларида саҳифалар, Telegram мессенжерида эса @KunUzOfficial номли канал фаолият юритади.

Android ва iOS қурилмалари учун мўлжалланган мобил дастурлари ҳам мавжуд. Уларни Google Play ва App Store’дан юклаб олиш мумкин.

Лойиҳа 2012 йилнинг январида фаолиятини бошлаган. ОАВ сифатида 0987 рақами билан давлат рўйхатидан ўтган. Лойиҳа муассиси «WEB EXPERT» МЧЖ ҳисобланади.

Сайт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб борувчи давлат ва жамоат ташкилотлари билан қонунда белгиланган тартибда ҳамкорлик ўрнатган ҳолда иш олиб боради.

«KUN.UZ» сайти материалларидан фойдаланиш шартлари

«KUN.UZ» сайти таҳририяти мавжуд қонунчиликка кўра сайтда нашр этилган, қоидалар асосида кўчириб босилган маълумотлар асослилиги учун (манбаси кўрсатиб ёзилганлиги эвазига) жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

Сайтда нашр қилинган мақола юзасидан, унинг муаллифи ва сайт таҳририятининг фикри бир хил бўлмаслиги мумкин.

Шунингдек, сайт таҳририяти ўқувчиларининг юборган хатларининг ҳар бирига алоҳида жавоб ёзиш мажбуриятини олмайди.

Сайт материалларидан бошқа сайтлар ёки ОАВ фойдаланиши шартлари:

Сайт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, минтақа ва чет элларда фаолият юритаётган интернет сайтлари, нашрлар билан ўзаро маълумот, мақолалар алмашишни йўлга қўяди.

Сайтдаги маълумотлардан фақат таҳририятдан ёзма равишда рухсат олингандагина фойдаланиш талаб этилади.

Материаллардан фойдаланишда, сайт номини (муаллифини) берилаётган материалнинг биринчи ёки учинчи қаторигача бўлган ҳудудда тақдим этиш сўралади.

Масалан, «Бу ҳақда KUN.UZ сайти хабар берди».

Бу ўринда нашр номи — «KUN.UZ» сўзига ҳавола қўйилиб, бу ҳавола http://kun.uz/ саҳифасига йўналтирилган бўлиши, қолаверса, «хабар беради» сўз бирикмасига ҳавола қўйилиб, бу ҳавола «KUN.UZ» сайтидан олинган хабарга йўналтирилган бўлиши керак.

Бошқа нашрлар билан ҳамкорликда ишлашдан доим мамнун бўламиз.

Мурожат учун:
почта: info@kun.uz
Реклама бўлими:
тел: +998 90 992 55 51 ва +998 97 480 13 41 (Қўнғироқлар 09:00 дан 18:00 гача қабул қилинади)
почта: reklama@kun.uz