23:10 / 16.05.2024
20572

Солиқлардан энг кўп қарздор қурилиш корхоналари маълум қилинди 

Қурилиш корхоналарининг солиқлардан қарзи 820 млрд сўмдан ошгани таъкидланмоқда. 

Фото: Kun.uz

2024 йил 1 май ҳолатига қурилиш соҳасида солиқ қарзи 100 млн сўмдан ошган корхоналар сони 968 та, уларнинг жами солиқ қарзи 820,4 млрд сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди. 

Қайд қилинишича, шундан 324,2 млрд сўми, яъни 39,5 фоизи 10 та корхона ҳисобига тўғри келади. 

Солиқлардан энг кўп қарздор корхона «Enter Engineering PTE LTD» бўлиб, унинг қарзи қарийб 80 млрд сўмга етган. «Кўприкқурилиш» АЖ қарзи 64,2 млрд сўм, «Моҳир қурувчи МЧЖ» 29,5 млрд сўмга тенг. 

Top