18:21 / 18.05.2024
4753

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Сенат қарорига кўра, Олий суд судяси лавозимига 7 нафар судя сайланди.

Фото: Senat.uz

Олий Мажлис Сенатининг 52-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди ва Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга асосан Жуманазар Эргашев 10 йиллик муддатга, Маъмуржон Қодиров муддатсиз даврга, Дилшод Ражабов муддатсиз даврга, Носиржон Расулов 10 йиллик муддатга, Бурхон Турдиев 10 йиллик муддатга, Асқарали Умматалиев 10 йиллик муддатга, Гулнафис Худойбердиева 10 йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судяси лавозимига сайланди.

Top