09:07 / 19.05.2024
11119

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда “Нексия-2” иккига бўлиниб кетди

Ҳодисада ҳеч ким вафот этмаган. Фақат йўловчилар жароҳатланган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Самарқанд шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида “Нексия-2” машинаси иккига бўлиниб кетди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 18 май куни соат 23:00 ларда содир бўлган.

Самарқанд шаҳар “Хўжадонёр” МФЙ ҳудудидан ўтувчи И.Каримов кўчасида, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи “Нексия-2” машинасида кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган.

Сўнг йўлнинг ўнг томон четки қисмида жойлашган темир устунга ўнг ён томон орқа эшиги билан урилган. ЙТҲ оқибатида йўловчилар жароҳатланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Top