08:19 / 04.05.2018
25005
Дмитрий Медведев Ўзбекистон бош вазирини қутлади 

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Абхазия ва Жанубий Осетия ҳукумати раҳбарларини Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати хабар тарқатди.

Мактубларда мамлакатлар фуқароларини бирлаштириб турувчи Иккинчи жаҳон уруши ҳақида гап боради. Таъкидланишича, Иккинчи жаҳон уруши пайтидаги аскарларнинг жасорати ва қаҳрамонлигини, фронт ортидагиларнинг фидойилиги келажак авлодларнинг қалбида абадий қолади.

Россия Федерацияси ҳукумати раиси уруш давридаги оғир синовларда юзага келган мустаҳкам дўстлик анъаналари давлатлараро муносабатларнинг ишончли асоси бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.

Дмитрий Медведев ўз ҳамкасбларидан уруш қатнашчилари ва фронт ортида хизмат кўрсатган инсонларга ўзининг эҳтиромини етказиб қўйишни илтимос қилган.

Top