8378.04 USD +3.94

9488.13 EUR +77.32

129.09 RUB +2.91

11133.6 GBP +234.69

19:05 / 21.12.2017 8638

UZ домен ҳудудида бир ҳафта ичида рекорд миқдорда янги доменлар қайд қилинди

Фото: Kommersant.uz

Бир ҳафта ичида UZ домен ҳудудидаги доменлар сони 15 мингтага ошди. Ваҳоланки, аввал ҳар йили доменлар сони 5 мингтадан кўпроққа ошмасди. Бу ҳақда UZ домен ҳудуди маъмурияти маълум қилди. 

Айни вақтда интернетнинг миллий сегментида фаол доменлар сони 51 мингтани ташкил қилмоқда.

“UZ доменлари сони кўпайиши суръатининг ошишига ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг ривожланиши таъсир қилган, бу эса ўз навбатида UZ домен ҳудудида ишга туширилаётган сайтлар ва хизматлар сонига таъсир қилади. Шу билан давлатнинг ахборот технологиялар соҳасидаги салоҳияти ошади”, деб айтилган хабарда.

Top