15:31 / 17.12.2019
58581
Kun.uz 7та йўналишда профессионал кадрларни ишга таклиф қилади
Фото: Shutterstock

Kun.uz сайти тажрибали ва ўз ишини яхши кўрадиган журналист, муҳаррир, иқтисодчи, ҳуқуқшунос ва видеооператорларни ишга таклиф этади.

1. Сайтнинг инглиз тилидаги талқини учун тажрибали мухбир ва таржимон

Вазифаси: Ўзбек ва рус тилидаги матнни инглиз тилига тезкор ва сифатли таржима қилиш, тадбирларни ёритиш, мавзуни ўрганган ҳолда мақолалар тайёрлаш.

Талаблар:
– IELTS Writing балли 7 ва ундан юқори;
– ёзма таржима бўйича камида 2 йиллик иш тажрибаси;
– маълумоти олий, ёши 25дан юқори;
– Тошкентдаги офисга келиб ишлай олиши лозим.

2. Иқтисодий таҳлилчи

Вазифаси: Ўзбекистон иқтисодий ҳаётини мутахассис сифатида шарҳлаб бориш, соҳа янгиликларини одамларга содда ва халқона тарзда тушунтириш, иқтисодиётдаги ўзгаришлар ва киритилаётган таклифларга экспертлик муносабатини билдириш.

Талаблар:
– иқтисод ёки молия соҳасида олий маълумот;
– соҳада илмий изланишлар олиб борганлик тажрибаси;
– шу йўналишдаги камида 3 йиллик иш стажи;
– ўз фикрини бир ёки бир нечта тилда равон ифода эта олиш.

3. Сайтнинг рус тилидаги талқини учун тажрибали журналист

Вазифаси: Профессионал журналистик фаолият – янгиликларни ёритиш, тадбир ва анжуманларда мухбир сифатида қатнашиш, интервью олиш, мавзуни ўрганган ҳолда мақолалар тайёрлаш, хабарларни ўзбек тилидан рус тилига таржима қилиш.

Талаблар:
– журналистика ёки гуманитар соҳада олий маълумот;
– рус ва ўзбек тилларини мукаммал билиш;
– журналистикада камида 3 йиллик иш тажрибаси.

4. Ўзбек тилида ишловчи профессионал журналист

Вазифаси: Профессионал журналистик фаолият – янгиликлар билан ишлаш, тадбир ва анжуманларда мухбир сифатида қатнашиш, интервью олиш, мавзуни ўрганган ҳолда репортаж ва видеоматериаллар тайёрлаш, муаллифлик мақолалари ёзиш.

Талаблар:
– ёши 30дан 40гача;
– журналистика ёки гуманитар соҳада олий маълумот;
– ўзбек тилини мукаммал билиш, рус ёки инглиз тилида мулоқот қила олиш;
– журналистика соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси.

5. Видеоконтент муҳаррири

Вазифаси: Сифатли видеоконтент яратилишига раҳбарлик қилиш, жаҳон интернет-журналистикасидаги замонавий тенденцияларни ўзбек медиасига олиб кириш, Kun.uz видеоконтентини замонавий маҳсулотлар билан бойитиш учун.

Талаблар:
– хорижий тилларни билиш;
– журналистика соҳасида олий маълумот;
– журналистика, айниқса телевидениеда муҳаррир сифатидаги иш тажрибаси.

6. Монтаж ва графика устаси

Талабгорлар:
– «Adobe Effect» ва «Adobe Premier» дастурларини жуда яхши ўзлаштирган бўлиши,
– юқори сифатли визуал эффектларни, бадиий ва ҳужжатли фильмлар учун сценаристнинг исталган ғоясини рўёбга чиқара олиши,
– ишига ижодий ёндашадиган бўлиши керак.

Вазифаси – ижодий-бадиий типдаги видеомаҳсулотлар яратиш. Ишга олишда талабгорнинг бунгача қилган ишларига қараб баҳо берилади.

Талаблар:
– операторлик ва монтаж соҳасида иш тажрибаси;
– олий ёки ўрта махсус маълумот;
– ёши 22-35 оралиғида.

7. Тажрибали ҳуқуқшунос

Вазифаси: Сайт материалларига ҳуқуқий баҳо бериш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги янгиликларни ёритиш, қонунчиликдаги муҳим ўзгаришлар бўйича таҳлилий мақолалар тайёрлаш, фуқаролар мурожаатлари асосида журналистик суриштирувлар ўтказиш.

Талаблар:
– ҳуқуқшунослик йўналишида олий ёки ўрта-махсус маълумот;
– юридик хизмат соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси;
– жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлай олиш;
– Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларидан хабардор бўлиш ва уларни амалиётда қўллай олиш.

Kun.uz нималарни таклиф қилади?

– соҳа учун рақобатбардош, юқори ойлик маош (суҳбат асосида келишилади);
– Тошкент марказидаги замонавий офисда аҳил жамоа даврасида ишлаш имконияти;
– расмий меҳнат шартномаси;
– офисда бепул тушлик;
– ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун имкониятлар.

Талабгорлардан ўз ишига масъулиятли ва турли вазиятларга мослашувчан бўлиш талаб қилинади.

Шунингдек, аксарият вакансияларда ходимлар пойтахтдаги бош офисга келиб ишлай олишлари, яъни Тошкентда яшашлари зарур. Таҳририят турар жой масаласида кўмак бериш имкониятига эга эмас.

Номзодлар ўзи ҳақида кичик ҳажм ва эркин тарзда баён қилинган маълумотлар, яшаш ва иш жойи, телефон рақами, иш тажрибаси, соҳадаги фаолиятига доир ахборот (нашр этилган мақолалардан нусхалар, интернетда эълон қилинган видеоматериалларига ҳаволалар)ни info@kun.uz электрон почта манзилига юборишлари лозим.

Кадрлар бўлими танлаб олинган номзодлар билан телефон орқали боғланади. Суҳбат куни ва қисқа синов муддати келишилган ҳолда белгиланади.

Top