Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Шавкат Мирзиёев: «5 миллиард долларлик шартномаларни имзоладик»
22:20 / 16.05.2018
27622

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан рафиқаси билан 2018 йил 15 май куни илк расмий ташриф билан Вашингтонга борди. 

16 май куни Оқ уйда Шавкат Мирзиёевни АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев таклиф учун миннатдорлик билдириб, АҚШ Ўзбекистонни изчил қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидлади. Президентнинг маълум қилишича, ташрифнинг биринчи кунида 5 миллиард долларлик шартномалар имзоланган.

«Ўтган 1,5 йил ичида муносабатларимизда туб бурилиш ясалди. Америкадан жуда кўп янги ва юқори технологияларни харид қилмоқдамиз. Бугун эса АҚШнинг етакчи компаниялари билан тахминан 5 миллиард доллар қийматидаги шартномаларни имзоладик. Бу - биз бошлаган янги стратегик ҳамкорлик даври ҳисобланади», деди Ўзбекистон раҳбари.

Бундан аввалроқ президент матбуот котиби ушбу ташриф арафасида ўтказилган брифинг чоғида ташриф давомида 40дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилиниши, жумладан, умумий қиймати 8,5 миллиард долларлик савдо-иқтисодий ва инвестициявий битимлар имзоланиши режалаштирилганини маълум қилди.


Улашинг
Top