08:24 / 09.12.2019
1
144759
Яна бир соҳа ходимларининг маоши оширилди
Фото: KUN.UZ

Илмий-тадқиқот институтларининг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари қайта индексацияланди.

Norma’нинг ёзишича, бу август ойида бюджетдан молияланадиган ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи оширилганлиги билан боғлиқдир. Эслатиб ўтамиз, ўша пайтдаги индексация 10 фоизни ташкил этган. Юқорида айтиб ўтилган ходимларнинг маоши ҳам шундай тартибда оширилган. Бу пулда қуйидагича ифодаланади.

1 августдан бош муҳандиснинг базавий лавозим маоши 4 029 300 сўмни, бош конструктор ва технологники – 3 575 550 сўмни ташкил этади. Қуйи лавозимлардаги мутахассисларнинг маоши меҳнат стажига қараб белгиланади.

Ҳужжат 29.11.2019 йилда эълон қилинган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top