21:07 / 21.02.2020
48473
UzAuto Motors компанияси Spark, Cobalt ва Lacetti автомобилларини қўшимча опциялар билан таклиф қилади

UzAuto Motors ўз таклифларини кенгайтиришда ва маҳсулот сифатини оширишда давом этмоқда. Мижозларнинг талаб ва истакларини ўрганиб чиқиб, компания 2020 йил бошидан мижозларга қўшимча опция билан жиҳозланган Spark, Cobalt ҳамда Lacetti автомобилларини таклиф қилди.

Мавжуд қўшимча опциялар қаторига автомобилларни ёритиш тизимлари, қўшимча аудио функциялари ва жаҳон стандартларига оид техник регламентга жавоб берадиган қўшимча функциялар киритилган.

Шуни таъкидлаш керакки, қўшимча опцияларни ўрнатишда фақат сертификатланган завод сифатидаги эҳтиёт қисмлар ишлатилади. Уларнинг нархи автомобилнинг модели ва ўрнатилган опциясига қараб 50 мингдан 500 минг сўмгача ташкил қилади, бу эса бозор ва хусусий автосервисларникига қараганда анча паст.

Бундан ташқари, опцияларни заводда ўрнатиш янада ишончли саналади, сертификатга эга бўлмаган хусусий сервис марказига мурожаат қилиш мижозни автомобиль учун завод кафолатларидан маҳрум қилади.

Қўшимча опцияли автомобилларни расмий дилерлик дўконларида харид қилишингиз мумкин. Шартнома тузган ва тўловни амалга оширган харидорлар қўшимча шартномани имзолаган ҳолда қўшимча нархни тўлаш орқали қўшимча опцияларга эга бўлган автомобиль сотиб олишлари мумкин.

МУҲИМ: Қўшимча имкониятлари бўлган автомобилни сотиб олиш ёки қўшимча имкониятлари бўлмаган машинани бошқариш ҳар бир харидорнинг шахсий танловидир!

UzAuto Motors компанияси Матбуот хизмати

Top