16:30 / 20.11.2019
9
15703
«Аввал профессионал мутахассисларни етиштириш керак» – Алишер Саъдуллаев мактабда диний таълим бўлиши ҳақида

Бугун, 20 ноябрь куни Давлат бошқаруви академиясида ўтказилган «Ёшларда ижтимоий фаолликни шакллантиришнинг замонавий муаммолари: лидерлик, ижодкорлик, инновациялар» мавзусидаги конференцияда президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев мактабларда диний таълим йўлга қўйилиши бўйича таклифлар ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур соҳани ривожлантириш учун биринчи ўринда профессионал мутахассисларни етиштириш керак ва бу жудаям муҳим жараён ҳисобланади.

«Кўпчилик менга мактабларда диний таълим бериш керак, диний таълим йўлга қўйилса, жиноятчилик камаяди, ёшларнинг ҳаётга нисбатан фикрлаши ўзгаради деб кўп айтишади.

Бу саволни беравериш мумкин. Лекин бошқа битта савол очиқ қолаверади. Бу фанни ҳақиқатан профессионал равишда биз хоҳлаган мақсадларда ишлатиладиган даражада ўргата оладиган кадрларимиз борми, деган савол бор. Кадрлар мавзуни чуқур биладими, ҳамма далили, тажвиди, қоидаларини тушунадими, деган масалада оқсаймиз. Шу боис, мазкур соҳани ривожлантириш учун биринчи ўринда профессионал мутахассисларни етиштиришимиз керак ва бу жудаям муҳим жараён», дея Алишер Саъдуллаевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top