14:35 / 20.01.2020
4
42292
«Энг катта унвон – халқ ишончи» — Шавкат Мирзиёев депутатнинг унвон ҳақидаги таклифини рад этди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

Мажлисда муҳокама қилинган масалалар юзасидан депутатлар сўзга чиқишди. 

84-Тўйтепа сайлов округидан сайланган депутат Виктор Пак сўнгги уч йилда бутун мамлакатда улкан ўзгаришлар амалга оширилгани, энг узоқ қишлоқларгача янги ҳаёт кириб бораётганини таъкидлади. У ўзининг 140 мингдан зиёд сайловчилари хоҳиш-иродасини ифода этиб, президентга давлат мукофоти бериш таклифини билдирди. Барча депутатлар қарсаклар билан бу таклифни қўллаб-қувватлашди. 

Давлат раҳбари эътироф учун миннатдорлик билдириб, шундай деди:
– Халқимиз менга энг катта унвон бериб бўлган. Бундан юксак унвон бўлмаса керак. Бу – халқ ишончи!

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top