8378.04 USD +3.94

9488.13 EUR +77.32

129.09 RUB +2.91

11133.6 GBP +234.69

15:07 / 16.11.2018 11515

Она нидоси: «Қизимнинг юраги тўсатдан тўхтаб қолишидан қўрқиб яшаяпман»

Ҳаёт ҳар доим ҳам бир текисда давом этмас экан. Инсон бошига мусибат тушганида, у яқин инсонлари, дўстлари ҳамда яхшилар кўмагига эҳтиёж сезади. Инсонларнинг бир-бирига ёрдам бериши эса одамийликнинг энг олий намунасидир.

Ҳаётнинг ана шундай шафқатсиз мусибатига учраган юртдошларимиздан бири, ҳозирда Янгийўл тумани, А. Ортиқов хўжалиги, «Нов» маҳалласи, Ойбек кўчаси, 156-уйда яшаб келаётган Баҳодир Урманов хонадонидан KUN.UZ таҳририятига мурожаат келиб тушди. Вазиятни ўрганиш мақсадида Янгийўл туманига бордик.

Маълум бўлишича, шифокорлар Баҳодир аканинг 2011 йилда туғилган қизи Регина Абдувоҳидовага юрак кенгайишининг оғир шакли, тез авж олиш варианти, дилятацион кадиомиопатия ташхисини қўйишган. Регинанинг онаси билан суҳбатлашдик.

- Сентябрь ойида қизим бирдан нафас олишга қийналиб қолди. Шифокорга олиб борганимизда, улар шамоллаш ўпкасига ўтиб кетганлигини айтишди. Юзи ва оёғи шишиб кетди. Шундан сўнг шифокорлар текшириб, юраги кенгайиб кетганлигини, жигари шишиб, буйраги яхши ишламаётганлигини айтишди. Ҳозир юраги кенгайиб кетган. Исталган вақт юрак уришдан тўхтаб қолиши мумкин. Ҳиндистонлик шифокорларга кўрсатганимизда юрагини алмаштириш кераклигини айтишганди. Лекин қизим ҳали ёш бўлганлиги сабабли бу операцияни кўтара олмаслиги мумкин экан. Операция ўрнига имплант қўйдирилса, умид бор экан. Лекин бу жуда қиммат, бизнинг имкониятимиз етмаяпти, шунинг учун ёрдам сўрашга мажбур бўляпмиз. Яхши инсонлар кўмагига муҳтожмиз, - деди қизнинг онаси.

Видео: Tas-IX

Видео: YouTube

Ҳақиқатан ҳам ширингина қизалоқ Регинага ёрдам керак. У билан суҳбатлашганимизда, келажакда яхши шифокор бўлмоқчилигини ҳамда инсонларни даволамоқчилигини айтди. Отаси устачилик билан шуғулланиб, рўзғор тебратади. Лекин ҳозир қизининг хасталиги сабаб ишлашга ҳам вақт топа олмаяпти. Онаси оддий уй бекаси. Қизалоққа эртароқ имплант қўйиш керак. Бунга эса катта  миқдорда пул кетади. Оила бор кучи билан билан ҳаракат қилмоқда. Лекин бу пулни ёлғиз ўзлари йиға олишмайди. Биз кўпчиликмиз. Қўлимиздан келгунича, имкониятимиз еткунича ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак бериб, Регинанинг дарддан фориғ бўлишига ўз ҳиссамизни қўшайлик.

Абдувоҳидова Регина (бемор)
Баходир Урманов (отаси)
Тел: +998 93 701 49 85
VISA card: 4187 8200 0010 9593 (Агробанк)

Plastik card : 8600 0423 5883 4777 (Агробанк)
МФО: 00485
Филиал номи: АТБ АГРОБАНК ЯНГИЙЎЛ ФИЛИАЛИ
ИНН: 200470527
Нақд пул топширганда: 23116000800000485001
Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 23118000600000485001
Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000200000485001

Мухбир : Рахматилло Исроилов
Оператор : Муҳаммаджон Ғаниев

Top