09:30 / 04.05.2018
12789
Perfetto – табиий ёғ ва компонентлардан таркиб топган совун

Деярли ҳар бир инсон туғилганидан бери совундан фойдаланади. Унинг жуда кўп турлари мавжуд бўлиб, инсон терисига турлича таъсир қилади. Совун терини намлаши, қуритиши, фойдали элементлар билан озиқлантириши ёки бактериялардан тозалаши мумкин. 

Фото: Perfetto 

2017 йилда Ўзбекистонда SoapCO компанияси томонидан ана шундай совунларнинг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Perfetto бренди остида ишлаб чиқарилаётган бу маҳсулотлар асосини ўсимлик ёғлари эгаллайди. Бундай совунлар энг кўп фойдали хусусиятларга эга бўлади.

Perfetto совунлари фақат табиий ёғлар ва компонентлардан таркиб топган. Улар Италия технологияси асосида ишлаб чиқилади ва Европа стандартларига тўла мос келади.

Фото: Perfetto 
Фото: Perfetto 

SoapCO заводида соатига 1 тонна совун ишлаб чиқарувчи замонавий ускуналар ўрнатилган. Унда 41 ишчи ходим фаолият олиб бормоқда.

Ишлаб чиқиладиган маҳсулот таркибида пальма ёғи асосидаги табиий хом-ашёдан фойдаланилади. Унга ўсимлик ёғлари, гигиеник стружкалар, отдушкалар, бўёқлар киради. Муаттар ҳид берувчи компонентлар Германиядан, бўёқлар Туркиядан, ўрамлар Ҳиндистондан келтирилади. Совун тайёрлашда ишлатиладиган хом-ашё ҲАЛОЛ стандарти остида Малайзияда ишлаб чиқарилади

Маҳсулотлар сифати жуда юқори бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида Туркия технологияси қўлланади. Завод лабораторияси мунтазам равишда совунлар сифатини назорат қилиб боради. 

Perfetto совунлари 22 турдаги ассортиментда ва 5та ҳажмда ишлаб чиқилади: 70 грамм, 110 грамм, 150 грамм ва 175 грамм. Атир совунларидан ташқари, хўжалик совуни ҳам ишлаб чиқилади. 

Фото: Perfetto 
Фото: Perfetto 

SoapCO компанияси тез орада маҳсулотлар ассортиментини кўпайтириб, шампунлар ва бошқа гигиеник маҳсулотларни ҳам ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top