Спорт | 15:55 / 04.03.2017
10314
2 дақиқада ўқилади

UFC раҳбари: Нурмагомедов жамоаси «жанг»ни сақлаб қолиши мумкин эди

UFC (аралаш жанглар ўтказувчи Америка ташкилоти) раҳбари Дана Уайтнинг баёнот беришича, россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов жамоаси Тони Фергюсон билан бўлиб ўтажак жангни "сақлаб қолиши" мумкин эди. Унинг сўзларини MMA Fighting сайти келтиради.

"Тўғрисини айтганда, жамоа уни (Нурмагомедов) Лас-Вегасдаги илк дуч келган шифохонага олиб боришга қарор қилган. Бунинг ўрнига улар бизнинг шифокоримиз ва Брианнага қўнғироқ қилиши мумкин эди. Айнан улар тиббий ёрдамга жавобгар эди, — деб тушунтирган Уайт. — Улар қоидани бузишди, ўзлари билганча ҳаракат қилишди. Агар улар ҳаммасини тўғри бажаришганда, балки жанг бўлиши мумкин эди".

Уайт, шунингдек, вазнини зудлик билан пасайтиришга ҳаракат қилгани учун ҳам Нурмагомедовни танқид қилган. Россиялик айнан шу сабабли шифохонага тушган эди. "Бу ҳар доим зарарли. Агар шундай қилинса, буйрак, жигар, бутун танага зиён етказиш мумкин", — деб изоҳлаган Уайт.
 
UFC муваққат чемпионлиги учун Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасидаги жанг 4 март куни Лас-Вегасда бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ, 3 март куни UFC сайтида жанг бекор қилингани ҳақида хабар пайдо бўлди. 

Мавзуга оид