Ўзбекистон | 12:18 / 23.05.2026
2056
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади

Икки мамлакат мудофаа вазирлари Доҳадаги учрашувда минтақадаги хавфсизлик соҳасида рўй бераётган ўзгаришларни муҳокама қилди.

Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳамедов 21 май куни Доҳага ташриф буюриб, Қатар бош вазири ўринбосари ва мудофаа ишлари бўйича давлат вазири шайх Сауд бин Абдулраҳмон бин Ҳассан Ол Соний билан учрашди.

Вазирлик хабарига кўра, учрашув давомида минтақадаги хавфсизлик соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар ва янгиликлар кўриб чиқилган; мавжуд шароитлар ҳисобга олинган ҳолда ҳарбий ҳамкорлик ва қўшма мувофиқлаштириш жиҳатлари муҳокама қилинган.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қатар 2023 йилда Ўзбекистонда ўз элчихонасини очган эди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид