Жамият | 08:53 / 23.05.2024
6549
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда жазо муддатини ўташ жойини пул эвазига ўзгартириб беришни ваъда қилганлар ушланди

ИИВ ходимлари 1000 доллар олаётган икки шахсни қўлга олди. Улар маҳкумни таниши орқали Бўка туманидаги 43-сонли манзил колониядан Оҳангарон ёки Олмалиқдаги колонияга кўчиришни ваъда қилган.

Фото: ИИВ

ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жазо муддатини ўташ жойини пул эвазига ўзгартириб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.

ИИВ Тезкор қидирув департаменти ходимлари томонидан вазирлик Жазони ижро этиш департаменти ҳамда Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда Яшнобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.

1976 йилда туғилган, муқаддам судланган икки нафар шахс Бўка туманидаги 43-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган таниши орқали ушбу манзил колониясидаги яна бир маҳкумни Оҳангарон ёки Олмалиқ шаҳридаги манзил колонияларидан бирига ўтказиб беришни айтган ва эвазига 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар шахс Жиноят процессуал кодексининг 221-моддасига тартибида ушланди.

Мавзуга оид