Жамият | 12:00 / 22.05.2024
13053
1 дақиқада ўқилади

Андижондаги боғчада тарбиячи болани калтаклади

Ходим аввалига болани бошқа тарбияланувчига урдирган, кейин эса ўзи уни қаттиқ силтаб, юзига тарсаки тушира хонадан олиб чиқиб кетган.

Фото: Видеодан кадр

Андижондаги боғчалардан бирида тарбиячи болани калтаклагани акс этган видеолар юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Видеоёзувга кўра, воқеа 18 май санаси 17:20лар атрофида содир бўлган. Хонадаги болалардан бири бошқа бир гуруҳдошини ургани кўринади. Шундан сўнг тарбиячи келиб калтак еган болага ўша болани уришини айтиб, урдиради. Кейин эса ходимнинг ўзи болага тарсаки тушириб, силтаб хонадан олиб чиқиб кетади. 

Қайд этилишича, Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатни назоратга олган. Ўрганиш ишлари бошланган.

Ташкилот ўрганиш ишлари якунларига кўра батафсил маълумот берилишини ваъда қилган.

Мавзуга оид