Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йоахим Лёв Германия терма жамоасидан кетади
Йоахим Лёв Германия футбол терма жамоасидан ўз ихтиёри билан кетишга қарор қилди. У Германия футбол иттифоқига миннатдорчилик билдирди ва Бундестимнинг муваффақиятларини эътироф этди.
Германия терма жамоаси бош мураббийси Йоахим Лёв 2021 йилда ўтказиладиган Европа чемпионатидан кейин лавозимини тарк этади. Бу ҳақда Германия футбол иттифоқи (DFB) эълон қилди. Лёвнинг шартномаси 2022 йилгача тузилганди.
«Мен мамлакатнинг энг яхши футболчилари билан 17 йил ишладим ва спортчиларнинг ўсишини қўллаб-қувватладим», дейди мураббий ўз қарорини изоҳлаб. У нафақат терма жамоанинг катта совринларини, балки аламли мағлубиятларни ҳам ёдга олди ва мунтазам равишда идеал иш шароити яратиб бергани учун DFB га миннатдорчилик изҳор қилди.
Германия миллий жамоаси билан ишлаш жараёнида Лёв 2010 йилги Жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллаган бўлса, 2014 йилги турнирда ёрқин ўйин кўрсатиб, мусобақа ғолибига айланганди. Ундан ташқари, Бундестим Лёв бошчилигида Евро-2008 турнирида кумуш, 2012 ва 2016 йилги Европа чемпионатларида бронза медалларини қўлга киритган. Россияда ўтган 2018 йилги мундиалда эса гуруҳ босқичида қолиб кетганди.