Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳукуматнинг яна бир соҳада ваколатлари мустаҳкамланмоқда
Фото: AFP
Ўзбекистонда «Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳузуридаги котибият катта референти Беҳзод Султоновнинг ёзишича, унда стратегик ривожлантириш ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва уларга ўзгартириш киритиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш мақсад қилинган.
Лойиҳа билан асосий принциплар ва тушунчаларнинг таърифлари, стратегик режалаштириш ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш, амалга оширилишини мониторинг қилиш, стратегик режалаштириш жараёнини молиялаштириш тартиблари белгиланмоқда.
Шу билан бирга, лойиҳада стратегик режалаштириш соҳасида Вазирлар Маҳкамасининг, ваколатли давлат органларининг, давлат бошқаруви органларининг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари мустаҳкамланмоқда.
Шунингдек, қонун лойиҳасининг 18-моддасида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (билан давлат бошқарувининг бошқа органлари ўз ваколатлари доирасида) – ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасига, Адлия вазирлиги (билан давлат бошқарувининг бошқа органлари ўз ваколатлари доирасида) – давлат ва жамият қурилиши ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги – инвестиция сиёсатига оид стратегик режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ваколатли давлат органи сифатида белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасида қатор янгиликлар билан бирга, айрим моддалар юзасидан баҳсли масалалар ҳам мавжуд. Шу туфайли, ҳозирда парламент қуйи палатасидаги Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан қонун лойиҳасининг Ўзбекистон Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини ўрганиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026