Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:05 / 19.05.2015
1774
1 дақиқада ўқилади
Жанубий Корея КХДРни минтақани ривожлантиришга тўсқинлик қилишда айблади
Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе Шимолий Кореянинг ҳарбий провокациялари туфайли минтақа ривожи орқага кетаётганлигини таъкидлади.
“Осиё минтақаси тараққиёт учун улкан салоҳиятга эга, аммо КХДР ядровий таҳдидлар ва провокациялар йўли билан тараққиёт артерияларини бўғишда давом этаркан, Осиёда ҳақиқий ўсиш ва барқарорликни кўриш қийин”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Шунингдек, у Жанубий Корея ўзаро мулоқот ўрнатишга ҳаракат қилишини, керак бўлганда эса шимолий қўшниларнинг провокацияларига жавоб беришини маълум қилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш