Жаҳон | 17:22 / 22.05.2015
2554
1 дақиқада ўқилади

Британияда 180 кг ли акула тутилди

Корнуолл қирғоқларида британиялик балиқчи Марк Нельсон 180 кг вазнга эга акулани тутиб олди. The Daily Express нашрининг маълум қилишича, уни тутишга 45 ёшли балиқчи 1.5 соат сарфлаган.

Балиқчининг кемаси 5.5 м узунликка эга бўлишига қарамай, акулани унга сиғдиришнинг иложи бўлмади. Шу боис Нельсон акулани ўлчаб, суратга олди ва шундан сўнг жониворни қўйиб юборди.
Балиқчининг сўзларига қараганда, илгари у 136 кг ли акулани тутганидан боши осмонга етган эди.

“Иккинчи сафар бундан каттароқ акулани тутар экан, қармоғимга сув ости кемаси илингандай бўлди”, – қўшимча қилди у.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш