Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асад: Париждагилар Сурия халқи 5 йилдан бери яшаётган аҳвол билан тўқнашишди
Сурия президенти Башар Асад Париждаги терактни қоралаб чиқди ва қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлигини билдирди.
Унинг айтишича, Францияда 13 ноябрь куни рўй берган ҳолат Сурияда 5 йилдан бери давом этиб келмоқда.
"Кеча Франциядагилар сурияликларнинг 5 йилдан буён қандай шароитларда яшаётганини ҳис қилишди", дейди Асад Europe 1 радиотелеканали орқали.
Бироз олдиноқ, Германия ва Франция Париж теракти бўйича текширувларда ҳамкорлик қилиши хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Парижда 13 ноябрь кечаси 6 тадан 7 тагача теракт амалга оширилган: 4 та ҳужумда одамларга қарата ўқ узилган, “Батаклан” концерт залида одамлар гаровга олинган, шаҳар четидаги “Стад де Франс” стадиони ёнида 3 та портлаш содир этилган.
Охирги хабарларга кўра, бу теракт туфайли қурбон бўлганлар сони 150 нафарга етган.
Ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.