Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:31 / 15.11.2015
2755
1 дақиқада ўқилади
Францияда фалокатга учраган поезд қурбонлари сони 10 кишига етди
Францияда синов поездининг темир йўл изидан чиқиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди, деб хабар бермоқда Le Parisien нашри.
Аввалроқ Франция шарқидаги Эквешем шаҳрида тезюрар поезд издан чиқиб кетиши оқибатида фалокатга учрагани маълум қилинганди. Фожиа оқибатида 60 киши жабр кўрган.
Дастлабки маълумотларга кўра, фалокатга техник муаммолар сабаб бўлган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш