Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2015 йилда Россияда энг харидоргир бўлган автомобиллар номи маълум қилинди
Россия автомобил бозорида 2015 йилда энг кўп миқдорда сотилган автомобил 120 182талик кўрсаткич билан Lada Granta бўлди. Бу ҳақда “Европа бизнеси ассоциацияси” анжуманида маълум қилинган.
Қайд этиш керакки, бу орқали Lada Granta қаторасига тўртинчи йилда Россиядаги энг харидоргир автомобил бўлди.
Бу борадаги иккинчи ўринни Hyundai Solaris эгаллади. Ўтган йилда россиялик харидорлар бундай автомобиллардан 115 868тасини сотиб олишган. Учинчи ўринда Kia Rio (97 097та), тўртинчида Volkswagen Polo (45 390та) жойлашган.
Россияда 2015 йилдаги энг харидоргир автомобиллар ўнлигида шунингдек Renault Duster (43 923), Renault Logan (41 311), Lada Largus (38 562), Lada Kalina (35 869), Lada 4x4 (35 312) ва Chevrolet Niva (31 367) номлари бор.
“Европа бизнеси ассоциацияси” маълумотига кўра, Россияда 2015 йилда енгил автомобиллар сотилиши кўрсаткичлари 36 фоизга пасайган. Хусусан Lada автомобиллари сотуви кўрсаткичлари 30 фоизга камайган.
GM Uzbekistan 2015 йилда Россиядаги автомобиллар сотувлари 46 фоизга пастлади