Иқтисодиёт | 17:30 / 14.01.2016
3835
1 дақиқада ўқилади

Гонконг доллари 2003 йилдан буён энг жиддий қадрсизланишга учради

Бугун Гонконг доллари 2003 йил октябридан буён энг жиддий бир кунлик қадрсизланишга учради. У 0.21 фоизга арзонлашиб, 1 АҚШ доллари нархи 7.7761 Гонконг долларига тенглашди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрича, маҳаллий валютага молиявий операцияларнинг АҚШ долларига боғланиши бекор қилиниши мумкинлиги ҳақидаги гаплар ҳамда юаннинг офшор курслари тушиб кетиши мумкинлиги босим ўтказмоқда.

Гонконг доллари 1983 йилдан буён АҚШ долларига боғлаб қўйилган бўлиб, унинг курси 1 АҚШ доллари/7.75-7.85 Гонконг доллари ҳажмида туриши белгиланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш